🎵 Қўшиқ матнлари

Дониёр Ғоипов - Қарашлар

2.4К марта ўқилди
Дониёр Ғоипов - Қарашлар
Қарашларига, қарашларига дук-дук урар юрак,
Бу кетишида юрагим тўхтаб, тамом бўлса керак.
Бурилиб қарашлари, тақ-туқ, тақ-туқ қадамлар босишлари,
Эй юрагим, юрагим юрагига-юрагига боғланиб қолишлари.

Бир дақиқага шошмай турса нима бўларкан-ей?
Осмонлар узилиб, гўёки эгилиб, вайрон бўларму-ей?
Гап отишларим зимгина кутар, билдирмай жимгина,
Ёки айёра қизгина кўнгли тўларму-ей?

Ботиб кўзлари ёна-ёна, этиб дилимни вайрона,
Наҳот, кўйида сарсона умрим ўтарму-ей?

Қарашларига, қарашларига дук-дук урар юрак,
Бу кетишида юрагим тўхтаб, тамом бўлса керак.
Бурилиб қарашлари, тақ-туқ, тақ-туқ қадамлар босишлари,
Эй юрагим, юрагим юрагига-юрагига боғланиб қолишлари.

Хуш келдими гул баҳорлари, мани маст айлади,
Анорнинг донаси, қизлар ягонаси, сарҳушлар айлади.
Майда қадамлаб ўтарсан-ей, бунча ёмонсан, ўжарсан-ей,
Бир кун барибир кўнарсан-ей, юрагим англади.

Сенга меҳрим билишларинг, билиб вой, атай кулишларинг,
Яна лабларинг буришларинг телбалар айлади.

Қарашларига, қарашларига дук-дук урар юрак,
Бу кетишида юрагим тўхтаб, тамом бўлса керак.
Бурилиб қарашлари, тақ-туқ, тақ-туқ қадамлар босишлари,
Эй юрагим, юрагим юрагига-юрагига боғланиб қолишлари.

Қарашларига, қарашларига дук-дук урар юрак…

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →