🎵 Қўшиқ матнлари

Дилдора Ниёзова - Меҳрим каммиди

3.8К марта ўқилди
Дилдора Ниёзова - Меҳрим каммиди
Эсласам, қалбим оғринар,
Юрак талпинар сен томон, сен томон.
Кўзларим ҳам соғинар,
У қачон талпинар мен томон, мен томон?

Дилим соғиниб, кўзимдан ҳам соғинар
Йўл томон, қараб йўл томон.
Кўрмасам, соғинар, қанчалар оғринар
Дил ёмон, дил ёмон.

Берганинг ғаммиди, ғаммиди, ғаммиди?
Ё севгим каммиди, каммиди, каммиди?
Ғам-алам жаммиди, жаммиди, жаммиди
Севгингда ёр, қалбингда ёр?

Берганинг ғаммиди, ғаммиди, ғаммиди?
Ғам-алам жаммиди, жаммиди, жаммиди?
Ё меҳрим каммиди, каммиди, каммиди,
Айт, сенга ёр, айт менга ёр?

Юракка ўқ санчилар,
Боргим келар қанчалар у томон, у томон.
Бепарво қанчалар,
Дилимни парчалар у ҳамон, у ҳамон.

Ҳатто бир куним ўтса, сенсиз кўзларим кулса,
Бу ёлғон, бу ёлғон.
Севгимдан тонмадим, воз кеча олмадим,
Ёр, осон, ёр, осон.

Берганинг ғаммиди, ғаммиди, ғаммиди?
Ё севгим каммиди, каммиди, каммиди?
Ғам-алам жаммиди, жаммиди, жаммиди
Севгингда ёр, қалбингда ёр?

Берганинг ғаммиди, ғаммиди, ғаммиди?
Ғам-алам жаммиди, жаммиди, жаммиди?
Ё меҳрим каммиди, каммиди, каммиди,
Айт, сенга ёр, айт менга ёр?

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →