Кел яхшиси, севгимдан ҳайиқ

Кел яхшиси, севгимдан ҳайиқ,
Бир умр бўл мендан эҳтиёт.
Яширмайман, мен бахтга лойиқ,
Лекин... лекин сен бахтдан зиёд.
Такрорланмас энг авж пардасан,
Қилар бўлсам ўртаниб наво.
Сен шу қадар юксаклардасан,
Ўзимга ҳам кўрмайман раво.
Бир умр бўл мендан эҳтиёт.
Яширмайман, мен бахтга лойиқ,
Лекин... лекин сен бахтдан зиёд.
Такрорланмас энг авж пардасан,
Қилар бўлсам ўртаниб наво.
Сен шу қадар юксаклардасан,
Ўзимга ҳам кўрмайман раво.
Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!