❤️ Севги ҳақида шерлар

Севсангиз жондан севинг...

2.9К марта ўқилди
Севсангиз жондан севинг...
Севсангиз жондан севинг, сўнгида жон қийналмасин,
Бемехрга дуч келиб, бир мехрибон қийналмасин.

Хеч бир ошиқ куймасин ишқ ўтида девонавор,
Унга ёр бўлсин садоқат, хеч қачон қийналмасин.

Севги бўстони вафо бирла безансин бир умр,
Тушмасин боғга ғубору, боғбон қийналмасин.

Сен кўтар осмон қадар ёрни муносиб бўлса гар,
Кетса ох чексин замину осмон қийналмасин.

Биз-ку мехмон бир-бировга, ҳонадондур бу ватан,
Бир-бировни қийнамайлик, ҳонадон қийналмасин.

Сохиби шондур мухаббатда вафоли бўлса ёр,
Ёрга баҳт баҳш айлаган сохиби шон қийналмасин.

Ошиқ шоирга ўзинг жону жахонсан, дилбарим,
Қийнама, бир мен эмас — жону жахон қийналмасин.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →