🎵 Қўшиқ матнлари

Собиржон Мўминов - Биринчи муҳаббат

2.4К марта ўқилди
Собиржон Мўминов - Биринчи муҳаббат
Биргина жонимни минг пора этдинг,
Юрак дафтаримга армонни битдинг. (х2)
Ортингдан кимларни зор-зор йиғлатиб,
Биринчи муҳаббат қайларга кетдинг? (х2)
Биринчи муҳаббат қайларга кетдинг?

Тақдир кетди бизни қай йўлга бошлаб?
Аламзада қолдим, кўзларим ёшлаб. (х2)
Севган ошиғингни кимларга ташлаб,
Биринчи муҳаббат қайларга кетдинг? (х2)
Биринчи муҳаббат қайларга кетдинг?

Айт, қандай оловга ташладинг мени?
Қай олис йўлларга бошладинг мени?
Бугун жуда-жуда соғиндим ёмон,
Биринчи муҳаббат қайларга кетдинг?

Бу оқшом қўйдингку гирён йиғлатиб,
Дардингга юрагим вайрон йиғлатиб,
Бир ҳофиз йигитни сарсон йиғлатиб,
Биринчи муҳаббат қайларга кетдинг? (х2)
Биринчи муҳаббат қайларга кетдинг? {х2}

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →
Қўшиқ матнлари

Рустам Маҳмудов - Гўзалим

16-апрел, 20201.8К