🎵 Қўшиқ матнлари

Шароф Муқимов - Аёлни урма

1.8К марта ўқилди
Шароф Муқимов - Аёлни урма
Гумонларга хаёлинг бурма,
Ёринг уриб, қийналиб юрма.
Ахир она, ахир у сингил,
Эркак бўлсанг, аёлни урма.

Ахир она, ахир у сингил,
Эркак бўлсанг, аёлни урма.

Марди бўлсанг, мардлар мардини,
Кўтариб кўр бир кун дардини.
Биласанда шунда қадрини,
Эркак бўлсанг, аёлни урма.

Биласанда шунда қадрини,
Эркак бўлсанг, аёлни урма.

Аёлни урма, аёлни урма,
Эркак бўлсанг, асло сен
Аёлни урма! (х2)

Жаҳл қилиб, меҳрин сўндириб,
Қирққа кирмай қўйма сўлдириб.
Боланг кўзин ёшга тўлдириб,
Эркак бўлсанг, аёлни урма.

Боланг кўзин ёшга тўлдириб,
Эркак бўлсанг, аёлни урма.

Хато қилса севгилинг гоҳо,
Кўча-кўйда хор этма асло.
Қайтар дунё ахир бу дунё,
Эркак бўлсанг, аёлни урма.

Қайтар дунё ахир бу дунё,
Эркак бўлсанг, аёлни урма.

Аёлни урма, аёлни урма,
Эркак бўлсанг, асло сен
Аёлни урма! (х2+х2)

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →
Қўшиқ матнлари

Рустам Маҳмудов - Гўзалим

16-апрел, 20201.8К