🎵 Қўшиқ матнлари

Шуҳрат Дарё - Сени эслатар

2.3К марта ўқилди
Шуҳрат Дарё - Сени эслатар
Юзим силамоқда майин шаббода,
Ўша шаббодалар сени эслатар.
Мен ҳам бир вайрона, вайрон дунёда,
Ганжкор кошоналар сени эслатар.

Шивирлаб, маҳзун куй бошлайди оқшом,
Куйлабон дилимни ғашлайди оқшом,
Мени минг азобга ташлайди оқшом,
Сеҳрли нолалар сени эслатар.

Сирли афсоналар сени эслатар,
Сеҳрли нолалар сени эслатар,
Ганжкор кошоналар сени эслатар,
Нурли фавворалар сени эслатар.

Сени эслатади ёмғирлар иси,
Нафис томчиларнинг марварид тизи,
Юрагимга кўчиб камалак изи,
Нурли фавворалар сени эслатар.

Сирли афсоналар сени эслатар,
Сеҳрли нолалар сени эслатар,
Ганжкор кошоналар сени эслатар,
Нурли фавворалар сени эслатар.

Эслатар…

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →
Қўшиқ матнлари

Якзон - Ким зўр

16-апрел, 20201.5К
Қўшиқ матнлари

Солдиэр - Осмонга айт

16-апрел, 20201.5К