🎵 Қўшиқ матнлари

Отабек Муҳаммадзоҳид - Шам

2К марта ўқилди
Отабек Муҳаммадзоҳид - Шам
Ёр ётар ноз уйқуда, унга зиё бўлғуси шам,
Тонггача ишқ ўтида ёниб адо бўлғуси шам. (х2)

Лол бўлиб ёр ҳуснига, ҳар томон саллоланади,
Ўзича унсиз сўзлаб, телбанамо бўлғуси шам. (х2)

Ёр ётар ноз уйқуда…

Оҳлари кўкка кетар, жисми аро бир дуд бўлиб, {х2}
Бедаво ишққа манингдек мубтало бўлғуси шам. {х2}

Ёр ётар ноз уйқуда…

Куйинма асло Карим, бир кечалик шам ҳолига,
Кўксингда ёнган ўтдан яна пайдо бўлғуси шам. (х2)

Кўксингда ёнган ўтдан яна пайдо бўлғуси шам…

Ёр ётар ноз уйқуда, унга зиё бўлғуси шам,
Тонггача ишқ ўтида ёниб адо бўлғуси шам. (х2)

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →
Қўшиқ матнлари

Якзон - Ким зўр

16-апрел, 20201.5К