🎵 Қўшиқ матнлари

Дилсўз - Кетавер

2.5К марта ўқилди
Дилсўз - Кетавер
Кетасан, қиблами ё тўртта томонинг сани,
“Чидагин”, деб айтасан, “қирқтаку жонинг сани”.
Кетасан, на қилай? Ёқмаса катта кўча,
Кетавер, майлига ёр, келди замонинг сани.

Кетавер ёр, кўникай сенсиз яшаб,
Тинч бўлар ҳаётим ниҳоят.
Севги – йўқ туйғу, агар бўлсада, у ёлғон ривоят,
Кетавер, майлига ёр, менсиз яхши яшасанг шояд. (х2)

Кетасан мани ташлаб, буни энг зўр вақт билиб,
Яшадим сени ҳатто соянгни ҳам тахт билиб.
Кетасан на қилай, зорим бору, зўрим йўқ,
Кетавер, майлига ёр, менсизликни бахт билиб.

Кетавер ёр, кўникай сенсиз яшаб,
Тинч бўлар ҳаётим ниҳоят.
Севги – йўқ туйғу, агар бўлсада, у ёлғон ривоят,
Кетавер, майлига ёр, менсиз яхши яшасанг шояд. (х2)

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →
Қўшиқ матнлари

Абзал Ҳусанов - Ҳечқиси йўқ

16-апрел, 20201.9К