🎵 Қўшиқ матнлари

Даврон Эргашев - Майли-майли

1.9К марта ўқилди
Даврон Эргашев - Майли-майли
Дона, дона, дона, дона,
Қалбимнинг эгаси Дурдона.
Бўл дардима дармона,
Юрагим чорасиз,
Дона, дона, оҳ, дона, дона.

Дона, дона, дона, дона,
Хумориман уни ҳар ёна.
Ўйлаб уни тунлари бедор,
Паришона, девона.

Дил гирифтор эт, ошиқу-зор эт,
Ёнима келиб эт ёр, озору-азоб бекор эт.

Майли, ёр дилимни хаста этса майли бора,
Майли, бир бора кўриб қолсам эди майли зора.
Майли, майли, майли, ол бу жоним сенга, ўзингга,
Нозанин, нозли гулим, озор айлама менга.

Ман дили озориман, тарафдориман, гирифтор шод,
Бахтимга дилбарим, ёр юзида бўлсин қувонч ёр шод.
Ўзинг чиройи манинг, нафасу-ҳавойи манинг,
Юзларига қараб тўймас, кўзлари қаройим манинг.

Майли, ёр дилимни хаста этса майли бора,
Майли, бир бора кўриб қолсам эди майли зора.
Майли, майли, майли, ол бу жоним сенга, ўзингга,
Нозанин, нозли гулим, озор айлама менга. (х1+х1)

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →
Қўшиқ матнлари

Абзал Ҳусанов - Ҳечқиси йўқ

16-апрел, 20201.9К