🎵 Қўшиқ матнлари

Бунёд Саидов - Ўхшагим келмайди

6.2К марта ўқилди
Бунёд Саидов - Ўхшагим келмайди
Ўзимга яраша ҳолим бор,
Бировлар меҳримни билмайди. (х2)
Йигитман, кўксимда орим бор,
Бировга ўхшагим келмайди. (х2)

Осмонда юрганга ўхшайман,
Баъзилар назарга илмайди. (х2)
Ҳаттоки, дўстларим бошқача,
Бировга ўхшагим келмайди. (х2)

Оддийроқ одамни севаман,
Ғийбатлар қулоққа кирмайди. (х2)
Севсам ҳам, телбадек севаман,
Бировга ўхшагим келмайди. (х2)

Тилимку қўшиқ деб яралган,
Худойим хоҳласа тинмайди. (х2)
Бировлар қўшиғин сўраманг,
Бировга ўхшагим келмайди. (х2)

Кимнидир соғиниб яшайман,
Одамлар жонимга тегмайди. (х2)
Улғайиб ўстирган ватандек,
Бировга ўхшагим келмайди. (х2)

Довонлар ошаман, йўлим бор,
Кўксимда армонлар гуллайди. (х2)
Бир бошда бир марта ўлим бор,
Бировга ўхшагим келмайди. (х2)

Бировга ўхшагим келмайди,
Эй, бировга ўхшагим келмайди.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →