🎵 Қўшиқ матнлари

Мақсудбек Жабборов - Ўн олти ёшингда

1.9К марта ўқилди
Мақсудбек Жабборов - Ўн олти ёшингда
Мени кўрсанг, юзларинг қизарарди, қизирди,
Исминг айтсам, ичимда юраккинам исирди.
Мактаб пайти ортингдан аста-аста борардим,
Қарасам, юзинг буриб, қарамасам қарардинг.

Ўшал қалам қошингда эдим синфдошинг-да,
Ўтиб мана қанча йил, нелар ўтди бошингдан.
Сени пинҳон севардим, мендан хўб уялардинг,
Ҳаммадан қизғонардим, ёр 16 ёшингда.

Дарсликда йўқ бу сабоқ, шундай суйгин суйганда,
Юрагим тошарди ногоҳ сен жилмайиб қўйганда.
Энди кўнглимни очсам, эшигин ёполмайман,
Юзинг ёдимда, аммо исмингни тополмайман.

Ўшал қалам қошингда эдим синфдошинг-да,
Ўтиб мана қанча йил, нелар ўтди бошингдан.
Сени пинҳон севардим, мендан хўб уялардинг,
Ҳаммадан қизғонардим, ёр 16 ёшингда.

Уяласан ўзимдан, дарров юзинг қизийди,
Борлигингни ўйласам, юраккинам исийди.

Ўшал қалам қошингда эдим синфдошинг-да,
Ўтиб мана қанча йил, нелар ўтди бошингдан.
Сени пинҳон севардим, мендан хўб уялардинг,
Ҳаммадан қизғонардим, ёр 16 ёшингда. (х2)

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →