🎵 Қўшиқ матнлари

Азиз Нур - Исмингиз нима?

1.3К марта ўқилди
Азиз Нур - Исмингиз нима?
Кўрмагандим илгари
Сиз каби гўзал қизни,
Ошиқ дилим дилбари,
Исмингиз нима сизни?

Сочингиз ўйнар шамол,
Қалбим қийнар шу савол,
Айтинг, эй соҳибжамол,
Исмингиз нима сизни? (х2)

Гулчеҳрами, Гулнора,
Дилафрузми, Дилдора?
Айтақолинг бир бора,
Исмингиз нима сизни? (х2)

Мен Мажнунлар Мажнуни,
Сиздай қизнинг мафтуни.
Кўргим келар ҳар куни,
Исмингиз нима сизни? (х2)

Бўлинг ҳар дам ёнимда,
Асрай сизни жонимда.
Қолмайин армонимда,
Исмингиз нима сизни? (х2)

Гулчеҳрами, Гулнора,
Дилафрузми, Дилдора?
Айтақолинг бир бора,
Исмингиз нима сизни? (х2+х2)

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →