🎵 Қўшиқ матнлари

Шоҳруҳхон - Атиргуллар

2.5К марта ўқилди
Шоҳруҳхон - Атиргуллар
Кўз ўнгимда
Сўлмоқда бу кун севгим атиргуллари,
Айрилар ёрим-ла бу тақдир йўллари,
Юракда қолди туйғулар.

Юрагимда
Янграйди ёрга менинг севгим ноласи,
Қўлимда бу дам яна мендек чорасиз,
Куйларим маъюс йиғлар.

Атиргуллар, тақдир гуллар,
Ҳижрон дарди оғир гуллар,
Ёр қўлида хазон бўлган
Севгим айби надир эй, гуллар?
Надир эй, гуллар? (х2)

Орзуларга
Алданди юрак, нетай унга етмадим?
Қайларда хатолар қилдим, ҳеч билмадим,
Афсуски, тўлди лаҳзалар.

Дунёларга
Сиғмайди армон тўла севгим куйласам,
Кўзлардан қанча ўзим асраган
Гулимни олди ўзгалар.

Атиргуллар, тақдир гуллар,
Ҳижрон дарди оғир гуллар,
Ёр қўлида хазон бўлган
Севгим айби надир эй, гуллар?
Надир эй, гуллар? (х2)

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →