🎵 Қўшиқ матнлари

Баҳодир Мамажонов - Аллақачонлар

1 дақиқа 5.1К марта ўқилди
Баҳодир Мамажонов - Аллақачонлар
Эҳ, умр оқар дарё деганларини вақти етибгина англаймиз. Сочга қиров қо`нганда болаликдаги болаларча бег`убор муҳаббатимизни эслаб қоламиз.
Севиб, исмини дарахтга о`йиб ёзганимиз о`ша чиройли қиз – ҳозир юзларига ажин тушган аёл, бир этак боласи бор. Энди унга муҳаббат эртак, энди унга муҳаббат эрмак.
Болалик узоққа чо`зилган ширин тушга о`хшайди. О`зим юпун, лекин баг`ир бутун эди. Ёш эдим – олов эдим. Ёнимда акам – елкалари тог`дай, хушсурат акам.
Ко`рсам ко`нгил, қучсам баг`ир то`ларди. Менга суянч, менга ишоч, менга далда бо`лган меҳрибон акам ҳозир о`зи далда-ю меҳрга муҳтож.
Узоқ ё`л юрган ё`ловчи ҳориб бир жойда то`хтайди. Бир боражак манзилига қараса, бир босиб о`тган ё`лига қарайди. Сочдаги оқ – армонлармасмикан-а?..

Қачондир, қачондир бу ердан, юзим бурибман,
Юрибман, юрибман тинмай юрибман.
Олисда ҳолимни билмай юрибман –
Менга ёмон бо`либди аллақачонлар!

***
Қачондир довдираб юрган қулунлар,
Қуёшни илк бора ко`рган қулунлар. (х2)
Туёг`и чалмашиб юрган қулунлар
Учқур саман бо`пти аллақачонлар. (х2)

О`ҳ, о`ҳ, о`ҳ,
Учқур саман бо`пти аллақачонлар. (х2)

Қачондир осмонни аг`дарарди ҳам,
Димог`им ачишди, ко`зга келди нам: (х2)
Мени елкасида ко`тарган акам –
Қадди камон бо`пти аллақачонлар. (х2)

О`ҳ, о`ҳ, о`ҳ,
Қадди камон бо`пти аллақачонлар. (х2)

Қачондир юзида ко`ргандим юлдуз,
Юзи олма каби таранг ва қирмиз. (х2)
Менга ро`молчалар берган о`ша қиз –
Ранги сомон бо`пти аллақачонлар. (х2)

Мени елкасида ко`тарган акам –
Қадди камон бо`пти аллақачонлар. (х2)

Қадди камон бо`пти аллақачонлар… {х2}

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →