Баходир Мамажонов - Аллакачонлар

Баходир Мамажонов - Аллакачонлар
Баходир Мамажонов - Аллакачонлар

Баходир Мамажонов - Аллакачонлар Текст песни


Эҳ, умр оқар дарё деганларини вақти етибгина англаймиз. Сочга қиров қўнганда болаликдаги болаларча беғубор муҳаббатимизни эслаб қоламиз.
Севиб, исмини дарахтга ўйиб ёзганимиз ўша чиройли қиз – ҳозир юзларига ажин тушган аёл, бир этак боласи бор. Энди унга муҳаббат эртак, энди унга муҳаббат эрмак.

Болалик узоққа чўзилган ширин тушга ўхшайди. Ўзим юпун, лекин бағир бутун эди. Ёш эдим – олов эдим. Ёнимда акам – елкалари тоғдай, хушсурат акам.
Кўрсам кўнгил, қучсам бағир тўларди. Менга суянч, менга ишоч, менга далда бўлган меҳрибон акам ҳозир ўзи далда-ю меҳрга муҳтож.
Узоқ йўл юрган йўловчи ҳориб бир жойда тўхтайди. Бир боражак манзилига қараса, бир босиб ўтган йўлига қарайди. Сочдаги оқ – армонлармасмикан-а?..

Қачондир, қачондир бу ердан, юзим бурибман,
Юрибман, юрибман тинмай юрибман.
Олисда ҳолимни билмай юрибман –
Менга ёмон бўлибди аллақачонлар!

***
Қачондир довдираб юрган қулунлар,
Қуёшни илк бора кўрган қулунлар. (х2)
Туёғи чалмашиб юрган қулунлар
Учқур саман бўпти аллақачонлар. (х2)

Ўҳ, ўҳ, ўҳ,
Учқур саман бўпти аллақачонлар. (х2)

Қачондир осмонни ағдарарди ҳам,
Димоғим ачишди, кўзга келди нам: (х2)
Мени елкасида кўтарган акам –
Қадди камон бўпти аллақачонлар. (х2)

Ўҳ, ўҳ, ўҳ,
Қадди камон бўпти аллақачонлар. (х2)

Қачондир юзида кўргандим юлдуз,
Юзи олма каби таранг ва қирмиз. (х2)
Менга рўмолчалар берган ўша қиз –
Ранги сомон бўпти аллақачонлар. (х2)

Мени елкасида кўтарган акам –
Қадди камон бўпти аллақачонлар. (х2)

Қадди камон бўпти аллақачонлар… {х2}

Юлдуз Турдиева - Кетавер ёрим

Кетсанг кетавер, ёрим, Кетсанг нима парвойим? Бу жоним омон бўлса, Қайтиб келарсан, ёрим....

Нилуфар - Тантанам мани

(О’ Нилу… Майли-майли-майли шо’хидан бо’лсин. (х4) Шо’хидан бо’лсин, шо’хидан бо’лсин.) Тинглаган сари беради хузур,...

Жасур Мирсагатов - Йор-йор

Ширин нозларингдан, ох мени йорим, Омон-омон бо’л ей мехрибоним. Ширин со’зларингдан, ох мени йорим, Омон-омон бо’л йонимда доим....

Йодгор Мирзажонов - Хижрон

Назокату унда бор чиройи, Бокишлари шириндир. О’йлар бо’лдим беором тунларда, Порлаганда ко’кда ой....

Нилуфар Усмонова - Ей бола

Ортимдан бир йигитча кузатиб юрар, Нигохларин о’кдек кадаб менга. Хайолида мени о’йлаб, кейин изхорини со’йлаб, Хатто гул хам такдим етди менга....

Абдурашид Йоьлдошев - Ох мани Ватаним бу

Дунйо хайрон келарлар, О’збегимни биларлар, Манга хавас киларлар, Ох, мани Ватаним бу. (х2)...

Юлдуз Турдиева - Мени унут

Юрагим сени сўрайди, не қилай тушунмаса? Кўзларим сенсиз яшашимга, афсус, кўнмаса? Орзулар нега энди биз ўйлагандай бўлмаса, Сен севсанг, у сендек севмаса, севмаса....

Гулсанам Мамазоитова - Сенсизлигимдан

Узун-узун кечалар, Ма’юс, махзун кечалар, Ко’нгил хазин куй чалар Сенсизлигимдан....

Дилмурод Дадахонов - Ёр куйдирди мани

Ман бу ерга келмас эдим ёр келтирди мани Ўтга тушсам куймас эдим ёр куйдирди мани (2х)...

Жаноб Расул ва Хамдам Собиров - Арзимайсан

[Жаноб Расул] Менинг дардим билан Сенинг қалбинг битта. Қийнар ҳижрон соғинчи, Кўнгилда алам овунчи....

Фикр қўшиш