💡 Қизиқарли маълумотлар

Кўз ва ақлни чалғитишга қодир оптик иллузиялар

2 дақиқа 3.6К марта ўқилди
Кўз ва ақлни чалғитишга қодир оптик иллузиялар
Бизнинг миямиз бутун ҳаётимизни бошқаради ва ҳар сонияда жуда кўп маълумотни қайта ишлайди. Аммо вақти-вақти билан у бизни алдаётганга ўхшайди. Масалан: агар сиз қўлингизни сув остига туширсангиз, шаклини йўқотгандек ёки ҳатто сиздан узоқда турганга ўхшайди. Мия бошқа кўплаб нарсалар билан бир хил ҳийла-найрангларни амалга оширади ва биз ҳар доим ҳам бу ҳақиқат эмас, балки оптик хаёл эканлигини пайқамаймиз.

Қайси чизиқ тўқроқ?
Кўз ва ақлни чалғитишга қодир оптик иллузияларАгар сиз кулранг чизиқларни бирлаштирсангиз, улар аслида бир хил рангда эканлигини тушунасиз. Бироқ, турли хил фон туфайли уларнинг рангида фарқ бордек кўринади.

Бунга ишонч ҳосил қилишингиз учун биз битта оқ ва қора фондаги кулранг чизиқни бирлаштирдик:
Кўз ва ақлни чалғитишга қодир оптик иллузияларАвтокинетик иллюзия
Кўз ва ақлни чалғитишга қодир оптик иллузияларАгар сиз расмга диққат билан қарасангиз, юрак ҳаракатланаётганини кўрасиз. Бу хаёл ингичка оқ чизиқлар ва уларнинг майда-чуйда йўналишлари ҳисобига келиб чиқади.

Қайта тикланувчи катаклар
Кўз ва ақлни чалғитишга қодир оптик иллузияларСуратнинг чекка қисмида синган катакларни кўришингиз мумкин. Аммо агар сиз расмнинг марказига тахминан 20 сония давомида диққат билан қарасангиз, катаклар тикланганини кўрасиз. Бунинг сабаби, бизнинг миямиз бутун расмни кўришни яхши кўради ва уни қайта тиклашга интилади.

Понзо иллузияси: рангли чизиқларнинг қайси бири узунроқ?
Кўз ва ақлни чалғитишга қодир оптик иллузияларҚизил чизиқ узунроқ кўринишига қарамай иккаласи ҳам бир ҳил.

Қизил чизиқлар иллузияси
Кўз ва ақлни чалғитишга қодир оптик иллузияларИшонишингиз қийин, бироқ қизил чизиқлар аслида тўғри. Улар суратда жойлашган доиралар туфайли ҳам бизга эгри бўлиб кўринади.

Геринг иллузияси
Кўз ва ақлни чалғитишга қодир оптик иллузияларСизнингча, бу чизиқлар эгилганми? Аслида, улар тўғри ва иллузия ўткир бурчакларда бирлашган сегментлар туфайли пайдо бўлган.

Дорининг ранги қандай?Бир қарашда, битта дори кўк ранг, иккинчиси эса бинафша рангга ўхшайди.Аслида, улар иккаласи ҳам кул рангдир ва "ранг" эффекти эса ёрқин фон туфайли пайдо бўлган.

Кундалик ҳаётнинг сеҳрли иллузияси
Кўз ва ақлни чалғитишга қодир оптик иллузияларСуратни бироз юқорига ва пастга силжитаётганда, гиламча плитка бўйлаб "сузаётган"дек кўринади.

Болдуин иллузияси: қайси чизиқ узунроқ?
Кўз ва ақлни чалғитишга қодир оптик иллузияларБу икки чизиқ ҳам аслида бир ҳил узунликда, бироқ онгимизда пастдагиси узунроқдек туюлади.

Бу ердаги қайси чизиқни узун деб ўйлайсиз?
Кўз ва ақлни чалғитишга қодир оптик иллузияларУлардан вертикали узунроқ кўринса-да, иккиси ҳам бир хил. Мана бунинг исботи!
Кўз ва ақлни чалғитишга қодир оптик иллузиялар

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →