Мусофирлар ҳақида жуда таъсирли шеър
Яна қўлга олиб қалам
Соғинчимни этдим баён
Ичимдаги дарду алам
Фақат бир ўзимга аён
Юрибманку меҳнат қилиб
Юртдан олис маконларда
Ҳар кун ҳалол ризқим териб
Ишлаяпман совуқларда
Гоҳ мағлубман гоҳо ғолиб
Ҳатто баъзан бекор қолиб
Соғинчимни куйга солиб
Яшаяпман мусофирда
Отажоним мен яхшиман
Онажоним ишим енгил
Акам укам юрибдими
Қалай ўзи эрка сингил
Қишлоқ анча ўзгаргандир
Чирой очиб гуллагандир
Дўсту жура қадирдонлар
Соғу саломат юргандир
Бу ерларда дардкашим йўқ
Бирор яқин сирдошим йўқ
Аммо ҳавотир олманглар
Устим буту қорним ҳам тўқ
Яқин қолди дийдор они
Мен қайтаман тугаса қиш
Соғиндимда ватанимни
Ўзимизда ҳам кўпку иш
Соғинчимни этдим баён
Ичимдаги дарду алам
Фақат бир ўзимга аён
Юрибманку меҳнат қилиб
Юртдан олис маконларда
Ҳар кун ҳалол ризқим териб
Ишлаяпман совуқларда
Гоҳ мағлубман гоҳо ғолиб
Ҳатто баъзан бекор қолиб
Соғинчимни куйга солиб
Яшаяпман мусофирда
Отажоним мен яхшиман
Онажоним ишим енгил
Акам укам юрибдими
Қалай ўзи эрка сингил
Қишлоқ анча ўзгаргандир
Чирой очиб гуллагандир
Дўсту жура қадирдонлар
Соғу саломат юргандир
Бу ерларда дардкашим йўқ
Бирор яқин сирдошим йўқ
Аммо ҳавотир олманглар
Устим буту қорним ҳам тўқ
Яқин қолди дийдор они
Мен қайтаман тугаса қиш
Соғиндимда ватанимни
Ўзимизда ҳам кўпку иш
Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!