🎵 Қўшиқ матнлари

Шерзод Бек - Сени соғинганимда

1.8К марта ўқилди
Шерзод Бек - Сени соғинганимда
Сенсиз ҳаётимни тасаввур қилолмасдим,
Менсиз яшолмайсан деб ўйлагандим.
Кўзларинг тополмай сарсон-саргардонман,
Дунёларга сиғмайман.

Тақдир экан, азалдан пешонамда бор экан,
Куйди дилим аламдан, йигит бошга ор экан.
Айрилиққа чидолмай, севги бу озор экан,
Азоблар, мени азоблар. (х2)

Сени соғинганимда, айтгин қайлардан излай?
Жоним соғинганимда, кўзларинг қайдан излай?
Сени соғинганимда изларинг қайдан топай?
Жоним соғинмадингми, мени соғинмадингми? (х2)

Бу оғир савдо экан, бунчалар озор экан?
Бахтимизни йўқотган иккимиз айро экан.
Ёлғизликда юраклар кўнгилда армон экан,
Азоблар мени азоблар. (х2)

Сени соғинганимда, айтгин қайлардан излай?
Жоним соғинганимда, кўзларинг қайдан излай?
Сени соғинганимда изларинг қайдан топай?
Жоним соғинмадингми, мени соғинмадингми? (х2)

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →