🎵 Қўшиқ матнлари

Бону - Қора тун

2.5К марта ўқилди
Бону - Қора тун
Гуллар барги шивирласа,
Сенинг овозингми дейман.
Ёққан ёмғир томчиласа,
Босган қадамингми дейман. {х2}

Кунлар ёлғиз юриб боғда,
Шамол билан сўзлашаман.
Тунлар эса осмондаги
Ой билан ҳам сирлашаман. {х2}

Қора тун ўхшар кўзингга,
Зорман ҳар айтган сўзингга.
Қайтгин, жоним, қайт изингга,
Ҳеч ким ўхшамас ўзингга! {х2}

Мени ташлаб қайга кетдинг,
Қайси манзилларга етдинг?
Ахир сенсиз яшолмасман,
Нега мени сен зор этдинг? {х2}

Энди менинг тушимга кел,
Хаёл бўлиб, қошимга кел.
Раҳминг келиб, ҳеч бўлмаса
Кўзимдаги ёшимга кел. {х2}

Қора тун ўхшар кўзингга,
Зорман ҳар айтган сўзингга.
Қайтгин, жоним, қайт изингга,
Ҳеч ким ўхшамас ўзингга!
Ҳеч ким ўхшамас ўзингга! (х1+х2)

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →