🎵 Қўшиқ матнлари

СанЖай - Гулбадан

1.9К марта ўқилди
СанЖай - Гулбадан
Куйларим етгаймикан сенга бориб,
Тингласа, кетгаймикан тошлар эриб?
Суҳбатингдан баҳра олсам о`лтириб,
На бо`лар, на бо`лар қучог`имга келсанг, гулбадан?
Гулбадан, гулбадан,
Қучог`имга келсанг, гулбадан?

Ой тиниқ, ойдинда-ойдин оқ юзинг,
Шарқироқ сойдан ҳам шо`хроқдир со`зинг.
Ко`зларимга то`тиё босган изинг,
На бо`лар, на бо`лар қучог`имга келсанг, гулбадан?
Гулбадан, гулбадан,
Қучог`имга келсанг, гулбадан?

Гулбадан, гул ҳам о`зинг, ноз ҳам о`зинг,
Куй-қо`шиқ, оҳанг о`зинг, со`з ҳам о`зинг,
Танда дармоним сансиз ё`қдек,
На бо`лар, на бо`лар жондек кириб келсанг, гулбадан?
Гулбадан, гулбадан,
Жондек кириб келсанг, гулбадан?

О`-о`, гулбадан… Э-ҳей, гулбадан…
О`-о`, гулбадан…
Жондек кириб келсанг, гулбадан?

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →