🎵 Қўшиқ матнлари

Фахриддин Умаров - Жамолинг

4.5К марта ўқилди
Фахриддин Умаров - Жамолинг
Жамолинг васфини, эй ой, неча элдин эшитгаймен? {х2}
Не кун бўлғай висолингга мени дилхаста етгаймен? {х2}

Тараҳҳум юзидин юзингни кўрмакка буюргайсен,
Хуш улким, оразинг кўргаймен-у, сўзунг эшитгаймен. {х2}

Қулингдурмен, сочинг занжирини бўйнимга маҳкам қил, {х2}
Ки, водийи фироқинг ичра қўрқарменки, йитгаймен. {х2}

Тараҳҳум қилмасанг ё боқмай, истиғно била ўтсанг,
Тазарру қилғамен ё йиғлағаймен — ўзга нетгаймен?! {х2}

Муяссар бўлмаса бошимни қўймоқлик оёғига, {х2}
Бошимни олиб, эй Бобур, оёқ етгунча кетгаймен. {х2}

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →