🎵 Қўшиқ матнлари

Озода Нурсаидова - Бемор қиз ноласи

4.3К марта ўқилди
Озода Нурсаидова - Бемор қиз ноласи
Сиз келтириб дунёга, нима ко`рдим, онажон?
Жонни тутиб жафога, гина ко`рдим, отажон.
Бир қиз бо`либ силкиниб, ерда яйраб юрмадим,
Меҳрингизга интилиб, оёг`имда турмадим. {х2}
Оёг`имда турмадим…

Оталарни оридан жудо қилма, Худойим,
Фарзанд берсанг, меҳрга гадо қилма, Худойим.
Оналарни оридан жудо қилма, Худойим,
Фарзанд берсанг, меҳрга гадо қилма, Худойим.

Сиз ҳам, биз ҳам омонат, ой осмонда боқийдир,
Қилмас сира хиёнат, қуёш нурга соқийдир.

Ерда қолган қушмасман, дон керакмас, отажон,
Го`шт ко`рмаган тишмасман, нон керакмас, отажон.
Ерда қолган қушмасман, дон керакмас, онажон,
Го`шт ко`рмаган тишмасман, нон керакмас, онажон.

Оталарни оридан жудо қилма, Худойим,
Фарзанд берсанг, меҳрга гадо қилма, Худойим.
Оналарни оридан жудо қилма, Худойим,
Фарзанд берсанг, меҳрга гадо қилма, Худойим.

Қизим, деган шонимни қидириб яшаябман,
Мен жисмимдан жонимни сидириб яшаябман.

Ко`чангиздан тобутда юлдуз бо`либ о`тарман,
Отасидан ор қилган-эй бир қиз бо`либ о`тарман.
Ко`чангиздан тобутда юлдуз бо`либ о`тарман,
Онасидан ор қилган-эй бир қиз бо`либ о`тарман.

Оталарни оридан жудо қилма, Худойим,
Фарзанд берсанг, меҳрга гадо қилма, Худойим.
Оналарни оридан жудо қилма, Худойим,
Фарзанд берсанг, меҳрга гадо қилма, Худойим.

Адо қилма Худойим, гадо қилма Худойим,
Жудо қилма Худойим, гадо қилма Худойим.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →