🎵 Қўшиқ матнлари

Юлдуз Усмонова - Омон бўлинг

2.1К марта ўқилди
Юлдуз Усмонова - Омон бўлинг
Тун ўтиб, тонглар отар,
Ёр ёрига гуллар тутар.
Яхшиларни суйдим-о
Мен жон қадар, жоним қадар.

Бу умр дарё мисол,
Ё тез ёғар селдек ўтар.
Асли ёр қадрига-ей
Ёр ҳажрида куйган етар.

Бўлинг-бўлинг, омон бўлинг,
Сиз яхшилик томон бўлинг.
Бўлинг-бўлинг, эй, омон бўлинг,
Сиз яхшилар томон бўлинг.

Икки тоғнинг ўртаси-ей,
Шовқин солиб дарё ўтар.
Сидқидилдан суймаган
Ёр ҳолини абгор этар.

Ғам кетиб, дил бўлса бут,
Сочларда оқ тола қолур.
Ҳофиз-ей бўлмас унут,
Куй қолур, оҳ, нола қолур.

Бўлинг-бўлинг, омон бўлинг,
Сиз яхшилик томон бўлинг.
Бўлинг-бўлинг, эй, омон бўлинг,
Сиз яхшилар томон бўлинг.

Бўлинг-бўлинг, омон бўлинг,
Сиз яхшилик томон бўлинг. (х4)

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →
Қўшиқ матнлари

Даврон Ғоипов - Тўхта, тўхта шошмагин

29-апрел, 20203.5К