💡 Қизиқарли маълумотлар

Шовқиннинг эшитиш қобилиятига таъсири ҳақида

2 дақиқа 4.1К марта ўқилди
Шовқиннинг эшитиш қобилиятига таъсири ҳақида
Эшитиш органи бўлган қулоқ инсоннинг муҳим аъзоларидан бири эканини таъкидлашнинг ҳожати бўлмаса керак. Афсуски, ҳозир кўча-куйда, жамоат жойларида қулоғига қулоқчин (наушник) таққан одамларга, айниқса ёшларга кўп дуч келяпмиз. Улар гўё атрофида ҳеч ким йўқдек гап сотишади ёки баланд овозли мусиқа тинглашади. Шу ўринда ҳақли савол туғилади: мусиқани баланд эшитишнинг, тўғрироғи шовқиннинг қулоққа салбий таъсири йўқмикан?

Қулоқ одамнинг эшитиши ва мувозанатини сақловчи орган ҳисобланади, агар қулоқ орқали эшитиш имконияти бўлмаганида, одамлар бош айланишидан азият чеккан ва нотекис ҳаракатланишдан қийналган бўларди. Маълумотларга кўра, ер юзидаги ҳар ўнта одамдан биттаси кар бўлиб, уларнинг кўпчилиги махсус эшитиш мосламасидан фойдаланади.
Шовқиннинг эшитиш қобилиятига таъсири ҳақидаҲар қандай одам учун қулай товуш миқдори 45-50 детсибелл атрофида бўлади. Буни ёнингиздаги одам билан ўртача овозда суҳбатлашганингизда чиқадиган овоз баландлигига қиёсласа бўлади.
Шовқиннинг эшитиш қобилиятига таъсири ҳақидаОрганизм паст товушларга у қадар кучли реаксия бермайди. Аммо айрим ҳолларда товушлар тушуниб бўлмас безовталик, қулоқ ва умуртқа поғонасидаги оғриқларга сабаб бўлади. Айниқса, кун бўйи шовқин чиқариб ишловчи механизмлар қулоқ учун яширин хавф саналади. Кези келганда такидлаш жоизки, аёллар товушларни эркакларга қараганда яхшироқ илғайдилар. Шу сабабли ҳам аёллар ҳамсухбатининг овозидан унинг кайфиятини тезда англаб оладилар.
Шовқиннинг эшитиш қобилиятига таъсири ҳақидаУзоқ вақт давом этган ёки жуда баланд шовқин инсон соғлиғига салбий таъсир кўрсатади. Транспорт ва саноатнинг жадал ривожланиши, ишлаб чиқариш ҳамда турмушда янги техникаларнинг кенг қўлланилиши шовқин манбаларининг кўпайишига сабаб бўлмоқда.
Шовқиннинг эшитиш қобилиятига таъсири ҳақидаБугунга келиб шовқин касалликлар сонини кўпайтирувчи омил сифатида эътироф этилмоқда. Олимлар асаб, юрак, қон-томир касалликларининг кўпайиб бораётганини шовқин таъсиридан, дея бахолашмоқда. Одам қулоғининг эшитиш ҳужайралари ва асаб толаларига салбий таъсир этадиган кучли шовқинга қарши ҳозирча ҳеч қандай сунъий ҳимоя воситаси йўқ. Шовқин марказий асаб тизимига салбий таъсир кўрсатиб, бош мия пўстлоғи ҳужайраларини ҳолдан тойдиради. Натижада одам яхши уҳлай олмайди, тез чарчаб қолади, диққати сусаяди, ҳаракат уйғунлиги гавда мувозанати бузилади, умумий иш фаолияти пасаяди. Шовқиннинг инсон организмига узоқ вақт таъсир этиши марказий асаб тизими фаолиятининг бузилиши ва гипертония касаллигини келтириб чиқарувчи омиллардан биридир.Яна бир гап: шовқин организмда стресс ҳолатини пайдо қилади. Шу боис шовқин кучайганда, қонда стресс гормонларининг миқдори кескин ошиб, юрак уруши тезлашади ва қон қуюқлашиб, томирларда спазм ҳосил бўлади.
Шовқиннинг эшитиш қобилиятига таъсири ҳақидаМутахассисларнинг фикрича, атрофимиздаги ҳар бир дарахт 20 детсебеллгача бўлган шовқинни юта олар экан. Демак, теварак-атрофни кўкаламзорлаштириш ва дарахтлар сонини кўпайтириш нафақат шовқиндан ҳимояланишга, балки кислородга тўйинган ҳаводан бахраманд бўлишга ҳам ёрдам беради.
Шовқиннинг эшитиш қобилиятига таъсири ҳақида

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →