Шовқиннинг эшитиш қобилиятига таъсири ҳақида

Шовқиннинг эшитиш қобилиятига таъсири ҳақида
Шовқиннинг эшитиш қобилиятига таъсири ҳақида


Эшитиш органи бўлган қулоқ инсоннинг муҳим аъзоларидан бири эканини таъкидлашнинг ҳожати бўлмаса керак. Афсуски, ҳозир кўча-куйда, жамоат жойларида қулоғига қулоқчин (наушник) таққан одамларга, айниқса ёшларга кўп дуч келяпмиз. Улар гўё атрофида ҳеч ким йўқдек гап сотишади ёки баланд овозли мусиқа тинглашади. Шу ўринда ҳақли савол туғилади: мусиқани баланд эшитишнинг, тўғрироғи шовқиннинг қулоққа салбий таъсири йўқмикан?

Қулоқ одамнинг эшитиши ва мувозанатини сақловчи орган ҳисобланади, агар қулоқ орқали эшитиш имконияти бўлмаганида, одамлар бош айланишидан азият чеккан ва нотекис ҳаракатланишдан қийналган бўларди. Маълумотларга кўра, ер юзидаги ҳар ўнта одамдан биттаси кар бўлиб, уларнинг кўпчилиги махсус эшитиш мосламасидан фойдаланади.

Ҳар қандай одам учун қулай товуш миқдори 45-50 децибелл атрофида бўлади. Буни ёнингиздаги одам билан ўртача овозда суҳбатлашганингизда чиқадиган овоз баландлигига қиёсласа бўлади.
Организм паст товушларга у қадар кучли реакция бермайди. Аммо айрим ҳолларда товушлар тушуниб бўлмас безовталик, қулоқ ва умуртқа поғонасидаги оғриқларга сабаб бўлади. Айниқса, кун бўйи шовқин чиқариб ишловчи механизмлар қулоқ учун яширин хавф саналади. Кези келганда такидлаш жоизки, аёллар товушларни эркакларга қараганда яхшироқ илғайдилар. Шу сабабли ҳам аёллар ҳамсухбатининг овозидан унинг кайфиятини тезда англаб оладилар.
Узоқ вақт давом этган ёки жуда баланд шовқин инсон соғлиғига салбий таъсир кўрсатади. Транспорт ва саноатнинг жадал ривожланиши, ишлаб чиқариш ҳамда турмушда янги техникаларнинг кенг қўлланилиши шовқин манбаларининг кўпайишига сабаб бўлмоқда.
Бугунга келиб шовқин касалликлар сонини кўпайтирувчи омил сифатида эътироф этилмоқда. Олимлар асаб, юрак, қон-томир касалликларининг кўпайиб бораётганини шовқин таъсиридан, дея бахолашмоқда. Одам қулоғининг эшитиш ҳужайралари ва асаб толаларига салбий таъсир этадиган кучли шовқинга қарши ҳозирча ҳеч қандай сунъий ҳимоя воситаси йўқ. Шовқин марказий асаб тизимига салбий таъсир кўрсатиб, бош мия пўстлоғи ҳужайраларини ҳолдан тойдиради. Натижада одам яхши уҳлай олмайди, тез чарчаб қолади, диққати сусаяди, ҳаракат уйғунлиги гавда мувозанати бузилади, умумий иш фаолияти пасаяди. Шовқиннинг инсон организмига узоқ вақт таъсир этиши марказий асаб тизими фаолиятининг бузилиши ва гипертония касаллигини келтириб чиқарувчи омиллардан биридир.
Яна бир гап: шовқин организмда стресс ҳолатини пайдо қилади. Шу боис шовқин кучайганда, қонда стресс гормонларининг миқдори кескин ошиб, юрак уруши тезлашади ва қон қуюқлашиб, томирларда спазм ҳосил бўлади.
Мутахассисларнинг фикрича, атрофимиздаги ҳар бир дарахт 20 децебеллгача бўлган шовқинни юта олар экан. Демак, теварак-атрофни кўкаламзорлаштириш ва дарахтлар сонини кўпайтириш нафақат шовқиндан ҳимояланишга, балки кислородга тўйинган ҳаводан бахраманд бўлишга ҳам ёрдам беради.

Татиб кўришга арзийдиган дунёдаги энг мазали пишлоқлар

Пишлоқ бутун дунё бўйлаб кўплаб одамларнинг фикрларини забт етишга улгурди. Таом биланми ёки алоҳида бўлсин, пишлоқ - бу инсон қўли билан ихтиро қилган ажойиб егулик эканлигини тан олмай иложимиз йўқ! Қуйида энг тотли пишлоқларнинг 10 талигини келтириб ўтганмиз. Марҳамат, улар билан танишинг!...

Уйгонишга ёрдамлашадиган 7та ичимлик

Ҳеч қайси ашаддий қаҳва шинавандаси севимли ичимлигидан воз кечмайди. Бошқалар учун эса тетиклаштиришда қаҳвадан қолишмайдиган ичимликлар ҳақида маълумот тайёрладик....

Балкон интерери учун ажойиб ғоялар

Кўп қаватли уйлардаги ҳар бир балкон- ўзига ҳос омбор вазифасини бажаради. Бу ерда кўпчилик керакциз буюмларни сақлайди. Ҳамма бу нарсалар қачонлардир керак бўлиб қолади деган фикрда, албатта. Баъзи уй бекалари балкон қанчалар фойдали жойга айланиши мумкинлигини тасаввур ҳам қилишолмайди....

Сирли ва фусункор саройлар юрти Марокаш ҳақида қизиқарли маълумотлар

Марокаш қироллиги (Ал-Мамлака ал-Мағрибия) – Афтиканинг шимоли-ғарбида жойлашган давлат. Мамлакатнинг пойтахти Рабат шаҳри саналади....

Оқилами ёки маккор?! Аёллар ҳақида ажойиб статуслар

Ўзини гўзал ҳисоблаган аёл бошқаларни ҳам шунга ишонтира олади. Аёл киши эркак кишини табассуми билан илиннтириб олади, йиғиси билан эса ушлаб қолади....

Кичик бўлган ювиниш хонаси учун 11 ажойиб ғоя

Ҳатто энг кичик бўлган ҳаммомни ҳам шинам ва қулай ювиниш хонасига айлантириш мумкин. Сиздан талаб этиладиган нарса интерер дизайнига аҳамият бериш жойлашувдан тўғри фойдаланишдир. Кичик ҳаммомда керакли буюмларнинг барчасини қандай жойлаштиришнинг энг муваффақиятли намуналарини эътиборингизга ҳавола этамиз!...

Ҳуррем ва султон Сулаймоннинг биз билан замондош бўлган авлодлари

Бир пайтлар уч қитъа ҳукмдори бўлган султон Сулаймон ва рафиқаси Ҳуррем султоннинг авлодлари борми? Улар ҳозир қаерда яшайдилар ва нима иш қиладилар?......

"Салт Бае"- Нусрет Гокче аслида ким?

Ижтимоий тармоқлар орқали барчага яхши танилиб улгурган турк ошпази Нусрет Гокче туз сепиш усули билан шов-шувга айланди. Бугунги мақоламиз орқали у ҳақидаги маълумотларни сиз билан бўлишмиқчимиз!......

Машҳурларнинг биринчи ишлаган жойини ҳушламайдиган иш жойи

Таниқли одамларнинг фарзандлари мақсадларига осонроқ эришиши айни ҳақиқат. Таниқли шахсларнинг аксарияти кучли ва истеъдодли одамлар бўлиб, улар пастдан юқорига қараб кўтарилганлар. Улар тирикчилик қилишдан бошқа танловга эга эмас эдилар. Кимдир ўзининг илк меҳнатини мағрурлик билан эсласа, бошқалари эса ҳатто ушбу маълумот ҳақида сўзлашни...

Индра Нуйининг муваффақият сирлари ҳақида

Бугунги кунда Индра Нуйи исми кўпчилик учун нотаниш бўлиши мумкин, аммо ПепсиCо компаниясини ҳамма жуда яхши танийди. Аслида ушбу аёл исми ва компания номи неча йиллардан буён фақатгина биргаликда қўлланиб келинади....

Фикр қўшиш