💡 Қизиқарли маълумотлар

Сирли ва фусункор саройлар юрти Марокаш ҳақида қизиқарли маълумотлар

2 дақиқа 3.2К марта ўқилди
Сирли ва фусункор саройлар юрти Марокаш ҳақида қизиқарли маълумотлар
Марокаш қироллиги (Ал-Мамлака ал-Мағрибия) – Афтиканинг шимоли-ғарбида жойлашган давлат. Мамлакатнинг пойтахти Рабат шаҳри саналади.

Диққатга сазовор жойлар
Эл-Бади саройи

Эл-Бади саройи ҳукмдор Аҳмад ал-Мансурнинг Португалия устидан қозонган ғалабаси тимсоли бўлиб, сарой 1578- 1603 йилларда барпо қилинган. У Мағрибнинг бетакрор архитектура намунаси саналади.

Аҳмад ал-Мансур ҳашамат тушунчасини жуда яхши кўргани учун саройни барпо қилишда унинг имкон қадар улуғвор кўринишига диққат қаратган.Саройга олтин, феруза, биллур ва камёб мармар, ирланд гранити, ҳинд оникси, қимматбаҳо ёғоч турлари билан безак берилган. Ушбу бойликлар султон томонидан Марокашга Португалия устидан қозонилган ғалабадан кейин олиб кирилган.

Султон қароргоҳида 36- та хона, улкан ҳовли, боғлар, ҳайбатли бассейн мавжуд.
Сирли ва фусункор саройлар юрти Марокаш ҳақида қизиқарли маълумотларБахия саройи
Бахия саройи мамлакатнинг асосий туристик масканларидан бри бўлиб, қадимий Марокаш шаҳрида жойлашган. Сарой 1880 йилда қурилган ҳамда мавританча услубда яратилган. Ушбу сарой 8 гектар майдонни эгалайди. Бир замонлар саройда вазирлик қилган Сиди Мусса севимли аёли учун мамлакатдаги энг чиройли саройлардан бирини қуришга қарор қилган. Вазирнинг оила аъзолари айнан мана шу саройда ҳаёт кечиришган.
Сирли ва фусункор саройлар юрти Марокаш ҳақида қизиқарли маълумотларАйтишларисҳа саройнинг асл гўзаллигини унинг фақатгина ички томонидан кўриш мумкин. Вазир сарой гўзалигини бошқаларнинг кўзига ташланиб туриш истагида бўлмаган. Шу сабабли ҳам бино ташқаридан қараганда унчалик чиройли кўринмайди. Бироқ, бу шунчаки биринчи таасурот,ҳолос.

Ички бино бетакрор нақшлар, гуллар, фавворалар билан безатилган.
Сирли ва фусункор саройлар юрти Марокаш ҳақида қизиқарли маълумотларСаҳрои Кабир
Саҳрои Кабир ер шаридаги энг катта чўлли ҳудуд бўлиб, Шимолий Африкадан 5000 километрга қадар чўзилган. Ушбу ҳудудга бориш ва уни ўз кўзларингиз билан кўриш ҳам осон иш эмас. Бунга мамлакатлардаги сиёсий вазият имкон бермайди. Аммо, Марокашга ташриф буюрган вақтда Саҳрои Кабирга ташриф буюриш имкони сизда пайдо бўлади.
Сирли ва фусункор саройлар юрти Марокаш ҳақида қизиқарли маълумотларҚизиқарли фактлар
Марокаш кўп йиллар давомида Франсиянинг мустамлакаси бўлган. Шу сабабли ҳам мамлакатдаги аксарият фуқаролар франсуз тилида бемалол гаплаша олади.

Марокаш дирхами АҚШ долларига нисбатан энг барқарор валюталардан бири саналади.

Ҳукумат тепасига янги қирол келган вақтда барча миллий валюталардаги суратлар алмаштирилади. Аввалги ҳукумдор сурати ўрнини янги қирол расми эгаллайди.

Марокаш Африканинг энг ривожланган мамлакатларидан бири ҳисобланади. Мамлакатда туризм ва савдо-сотиқ жуда ривожланган.
Сирли ва фусункор саройлар юрти Марокаш ҳақида қизиқарли маълумотларДунёдаги энг қадимги университет Марокашнинг Феце шаҳрида жойлашган. У 859 йилдан бошлаб талабаларни қабул қилади.

Марокашда муҳаббат тимсоли бизнинг тасаввуримиздаги каби юрак эмас жигар ҳисобланади.

Марокаш шаҳридаги уйларнинг аксарияти ёрқин рангда бўлгани сабабли уни “қизил шаҳар” деб ҳам атайдилар.

Марокашда оқ ранг мотам тимсоли саналади.
Сирли ва фусункор саройлар юрти Марокаш ҳақида қизиқарли маълумотлар

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →