Сирли ва фусункор саройлар юрти Марокаш ҳақида қизиқарли маълумотлар

Сирли ва фусункор саройлар юрти Марокаш ҳақида қизиқарли маълумотлар
Сирли ва фусункор саройлар юрти Марокаш ҳақида қизиқарли маълумотлар


Марокаш қироллиги (Ал-Мамлака ал-Мағрибия) – Афтиканинг шимоли-ғарбида жойлашган давлат. Мамлакатнинг пойтахти Рабат шаҳри саналади.

Диққатга сазовор жойлар
Эл-Бади саройи

Эл-Бади саройи ҳукмдор Аҳмад ал-Мансурнинг Португалия устидан қозонган ғалабаси тимсоли бўлиб, сарой 1578- 1603 йилларда барпо қилинган. У Мағрибнинг бетакрор архитектура намунаси саналади.

Аҳмад ал-Мансур ҳашамат тушунчасини жуда яхши кўргани учун саройни барпо қилишда унинг имкон қадар улуғвор кўринишига диққат қаратган.
Саройга олтин, феруза, биллур ва камёб мармар, ирланд гранити, ҳинд оникси, қимматбаҳо ёғоч турлари билан безак берилган. Ушбу бойликлар султон томонидан Марокашга Португалия устидан қозонилган ғалабадан кейин олиб кирилган.


Султон қароргоҳида 36- та хона, улкан ҳовли, боғлар, ҳайбатли бассейн мавжуд.
Бахия саройи
Бахия саройи мамлакатнинг асосий туристик масканларидан бри бўлиб, қадимий Марокаш шаҳрида жойлашган. Сарой 1880 йилда қурилган ҳамда мавританча услубда яратилган. Ушбу сарой 8 гектар майдонни эгалайди. Бир замонлар саройда вазирлик қилган Сиди Мусса севимли аёли учун мамлакатдаги энг чиройли саройлардан бирини қуришга қарор қилган. Вазирнинг оила аъзолари айнан мана шу саройда ҳаёт кечиришган.
Айтишларисҳа саройнинг асл гўзаллигини унинг фақатгина ички томонидан кўриш мумкин. Вазир сарой гўзалигини бошқаларнинг кўзига ташланиб туриш истагида бўлмаган. Шу сабабли ҳам бино ташқаридан қараганда унчалик чиройли кўринмайди. Бироқ, бу шунчаки биринчи таасурот,ҳолос.

Ички бино бетакрор нақшлар, гуллар, фавворалар билан безатилган.
Саҳрои Кабир
Саҳрои Кабир ер шаридаги энг катта чўлли ҳудуд бўлиб, Шимолий Африкадан 5000 километрга қадар чўзилган. Ушбу ҳудудга бориш ва уни ўз кўзларингиз билан кўриш ҳам осон иш эмас. Бунга мамлакатлардаги сиёсий вазият имкон бермайди. Аммо, Марокашга ташриф буюрган вақтда Саҳрои Кабирга ташриф буюриш имкони сизда пайдо бўлади.
Қизиқарли фактлар
Марокаш кўп йиллар давомида Францийанинг мустамлакаси бўлган. Шу сабабли ҳам мамлакатдаги аксарият фуқаролар француз тилида бемалол гаплаша олади.

Марокаш дирхами АҚШ долларига нисбатан энг барқарор валюталардан бири саналади.

Ҳукумат тепасига янги қирол келган вақтда барча миллий валюталардаги суратлар алмаштирилади. Аввалги ҳукумдор сурати ўрнини янги қирол расми эгаллайди.

Марокаш Африканинг энг ривожланган мамлакатларидан бири ҳисобланади. Мамлакатда туризм ва савдо-сотиқ жуда ривожланган.
Дунёдаги энг қадимги университет Марокашнинг Феcе шаҳрида жойлашган. У 859 йилдан бошлаб талабаларни қабул қилади.

Марокашда муҳаббат тимсоли бизнинг тасаввуримиздаги каби юрак эмас жигар ҳисобланади.

Марокаш шаҳридаги уйларнинг аксарияти ёрқин рангда бўлгани сабабли уни “қизил шаҳар” деб ҳам атайдилар.

Марокашда оқ ранг мотам тимсоли саналади.

Турк сериалларининг юлдузлари: Туркиядаги энг машҳур чехралар

Туркия қизиқарли ва юқори сифатли сериаллар билан машҳурдир. Муваффақиятли роллар туфайли истеъдодли актёрлар мамлакат ташқарисида ҳам таниқли бўлдилар. Ҳар йили экранда янги филмлар пайдо бўлади, уларнинг кўпи юқори рейтинг ва касса билан ажралиб туради......

Сирли ва фусункор саройлар юрти Марокаш ҳақида қизиқарли маълумотлар

Марокаш қироллиги (Ал-Мамлака ал-Мағрибия) – Афтиканинг шимоли-ғарбида жойлашган давлат. Мамлакатнинг пойтахти Рабат шаҳри саналади....

Матолардаги турли доғларни оқартиришнинг самарали усуллари

Кийимдаги ҳар қандай доғни оқартириш воситалари ёрдамида кетказса бўлади. Бунинг учун либос матосига доғга қарши гел ёки аралашма билан ишлов берилиб, кир ювиш машинасига солинса кифоя. Аммо бунинг имкони бўлмаганида нима қилинади? Айтайлик, уйда чироқ йўқ ёки вақтингиз тиғизлигидан кир ювишга улгуролмаяпсиз. Қуйида сизга шошилганда асқотадиган...

Мўғул ҳақидаги қизиқарли фактлар

Мўғулистон - аксарият одамлар мактаб тарихидаги китоблардан фақат ваҳший кўчманчилар гуруҳи билан эсланадиган диёр. Бир вақтлар ҳаммаси айнан шундай эди, аммо замонавий Мўғулистон ўтган асрлардан бу қадар ўзгармади. Уфқдан уфққа чўзилган чексиз даштларни яна қаерда ҳам кўриш мумкин? Фақат бу ерда ва Аргентина пампасида ҳам....

Мамлакатлар бўйича сайёҳларни энг кўп ҳушламайдигон 7 та жой

Британиянинг таниқли Тҳе Индепендет газетаси кичик тадқиқот ўтказди ва дунёда туристларни жуда ёқтирмайдиган жойларни аниқлади. Келинг, ушбу рўйхатда қайси мамлакатлар борлигини кўриб чиқамиз....

Чингизхоннинг жавобсиз муҳаббати

Чингизхон 1155 йилда, мўғулларнинг татарлар устидан ғалаба қозонишлари вақтида дунёга келди. Унинг отаси, катта қабила бошлиғи Есугай-ботир ғалаба вақтида дунёга келган оғлига Темучин деб исм берди....

Алберт Эйнштейн ҳақида қизиқарли маълумотлар

Энг таниқли физик Алберт Эйнштейн оддий одам бўлмаган. Олимнинг асосий иштиёқи нимада эди, шахсий ҳаётида қандай воқеалар юз берди, нега у президент бўлмади, олимнинг кўзлари ва мияси ҳозир қаерда? Шу каби саволларнинг жавоби қуйидаги мақоламизда келтирилган. Марҳамат, улар билан танишинг!...

Мактабдан қувилган аммо таниқли бўлишга эришган шахслар

Қуйидаги рўйҳатимизда биз келтирадиган 8 нафар шахс ҳеч нарсага айниқса, мактабдан қувилганига ҳам қарамай машҳурликка эришган....

Билл Гейтснинг болалиги тоғрисида қизиқарли 8 факт

1975 йилда Билл Гейтс Миcрософтга асос солиб, бу бутун дунёга катта таъсир кўрсатди. Гейтс сайёрадаги энг бой ва энг обрўли одамлардан бири бўлиб, хайрия ишларига эҳсон қилиш бўйича рекорд ўрнатмоқда. Биз сизни афсонавий шахснинг болалиги ҳақидаги қизиқарли маълумотлар билан танишиб чиқишга таклиф қиламиз....

Карантин вақтида вазн орттирмасликнинг асосий 7 қоидаси

Тўсатдан пайдо бўлган COVID-19 барчани бироз ташвишга солиб қўйди. Ҳозир барча уйда қолиб касаллик ёйилиб кетишини олдини олмоқда. Карантин муддати қанча пайт давом этишини ҳеч ким аниқ айта олмайди. Шундай экан бу муддат ичида семириб кетишнинг олдини олиш тўғрисида ўйласак ҳам зарар қилмаса керак. Қуйида келтирган 7 та асосий қоида эса сизни...

Фикр қўшиш