✍️ Шерлар

Умидингни узма Ҳудодан

4.3К марта ўқилди
Умидингни узма Ҳудодан
Дўстинг кетса душманинг томон.
Юрагингда чулғаса гумон.
Кимларнидир соғинсанг ёмон.
Умидингни узма Ҳудодан.

Яқинларинг бўлмаса тиргак.
Қайғулардан чарчаса юрак.
Бўлмай қолсанг ҳеч кимга керак.
Умидингни узма Ҳудодан.

Йўлларида бўлсанг интизор.
Муҳаббатинг айласалар хор.
Чертилмаса дилингдаги тор.
Умидингни узма Ҳудодан.

Олиб қочса хаёлинг йиллар.
Англамаса дардингни диллар.
Ишон бахтли кунларинг келар.
Умидингни узма Ҳудодан.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →