❤️ Севги ҳақида шерлар

Унутамиз

1.7К марта ўқилди
Озор бериб кўп оғритдик кўнглимизни,
Вафо нима билмай жафолар ютамиз.
Бир кун ишқ уволи урар иккимизни,
Кел яхшиси бир-биримиз унутамиз.

Аҳир менсиз яшай оласан бу аён,
Мен ҳам сенсиз ёшоламан этмай баён.
Бизлар бирга бўла олмаймиз ҳеч қачон,
Кел яхшиси бир-биримиз унутамиз.

Ҳар кун жанжал ҳар кун аччиқ сўзлар билан,
Кўнглимизни бир-биридан совутамиз.
Бизга бахтли бўлмоқ қисмат эмас экан,
Кел яхшиси бир-биримиз унутамиз.

Бир кун барибир севгимиз топар барҳам,
Бир-биримиз тушунмасдан ҳар кун жанжал.
Бизга ғуруримиз устун севгимиздан,
Кел яхшиси бир-биримиз унутамиз.

Ўртамизга қўйиб шартлар қўйиб қоида,
Айб топамиз доим арзимаган жойдан.
Бир-биримиз алдашдан айт нима фойда,
Кел яхшиси бир-биримиз унутамиз.

Билмайсанда пинҳон йиғлаб кўзёш ютдим,
Бир кун бари яхши бўлар дия кутдим.
Сабрим синди тушун мени чарчаб кетдим,
Кел яхшиси бир-биримиз унутамиз.

Нуқта қўяйлик барига яхши бўлар,
Балки диллар бу қарорга қарши бўлар.
Бугун бас қилайлик эртага кеч бўлар,
Кел яхшиси бир-биримиз унутайлик.

Сўнгги сўзим шудир сенга бахтли бўлгин,
Мендан ололмаган меҳр бахтни кўргин.
Фақат сендан биттагина ўтинчим,
Комолани ҳар замонда эслаб тургин.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →
Севги ҳақида шерлар

Менга ҳиёнат қилсанг

12-апрел, 20215.3К
Севги ҳақида шерлар

Баҳтли қилмадим

12-апрел, 20212.1К
Севги ҳақида шерлар

Айт севгилим

12-апрел, 20212.5К
Севги ҳақида шерлар

Раъно

12-апрел, 20213.9К
Севги ҳақида шерлар

Йиғлама

12-апрел, 20212К
Севги ҳақида шерлар

Қийин бўлди

12-апрел, 20212.1К