❤️ Севги ҳақида шерлар

Кечикдим

1.9К марта ўқилди
Тушларимда қўлингни тутар қўлим,
Таъбирини ўйлаб ёмон ичикдим.
Мени узоқ кутган эдинг севгилим,
Афсусдаман, йигирма йил кечикдим.

Номуносиб ҳамроҳлардан безганда,
Сарсонликда ҳар кўчани кезганда,
Топдим дия ўзим бахтли сезганда,
Олисдаман, йигирма йил кечикдим.

Ухламоқни севар эдим азалдан,
Не топардинг, хунуккина гўзалдан,
Энди нажот излаб шеъру ғазалдан,
Девонаман, йигирма йил кечикдим.

Яхшиман деб чалғитдилар ёмонлар,
Узатдилар гул ёзуғлик хазонлар,
Олиб отсам, сачрадилар тиконлар,
Азобдаман, йигирма йил кечикдим.

Нега мени изламадинг эртароқ,
Учратмасам бўлармиди яхшироқ,
То қиёмат ҳамроҳим энди фироқ,
Дўзахдаман, йигирма йил кечикдим.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →
Севги ҳақида шерлар

Севаман бу дунёда кўзим юмгунча

12-апрел, 20213К
Севги ҳақида шерлар

Севиб қолсангиз

12-апрел, 20213.1К
Севги ҳақида шерлар

Сенсиз мен

12-апрел, 20214.1К
Севги ҳақида шерлар

Сизни илк бор учратганимда

12-апрел, 20219.1К
Севги ҳақида шерлар

Мен сени севаман демай севаман

13-апрел, 20217К
Севги ҳақида шерлар

Сизни ўйламасам

12-апрел, 20212К