✍️ Шерлар

Дўстларим, одамга одам ғанимат

5.4К марта ўқилди
Дўстларим, одамга одам ғанимат
Бахтим ўткинчидир, нолам ғанимат,
Ҳар битта босилган қадам ғанимат.
Қадрлаб яшайлик гўзал ҳаётни,
Дўстларим, одамга одам ғанимат...

Бошга бало булар тилнинг офати,
Унутманг, битмайди дил жароҳати...
Тиригида бўлсин ҳар кимнинг қадри
Дўстларим, одамга одам ғанимат..

Бахт бойликда эмас, инсонийликда
Иймондан қимматроқ ҳеч нарса йўқда
Шошма, тирикчилик демагин тўхта!
Дўстларим одамга одам ғанимат..

Изоҳлар 0

Ҳозирча изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →