❤️ Севги ҳақида шерлар

Мухаббат

4.6К марта ўқилди
Мухаббат
Сен чиройли изҳор айтардинг,
Мен чиройли уялар эдим.
Сен мардликдан топгандинг камол,
Мен ҳаёдан улғаяр эдим.

Термулардинг менга авайлаб,
Нигоҳларинг сувдай пок эди.
Одамларнинг қалби қип-қизил,
Бизнинг юрак кўкдай кўк эди.

Ҳамма айтса, сизни севдим деб,
Сен айтардинг: саломатмисиз?
Мен ҳам суйдим дейиш ўрнига,
Кашф этардим янги-янги сўз.

Соғиндим деб айтмасдинг сира,
Суйдим десам бўларди уят.
Биз ҳеч қачон севдим демасдан,
Яратгандик улкан муҳаббат.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →