❤️ Севги ҳақида шерлар

Нечун келмадинг

9.3К марта ўқилди
Нечун келмадинг
Сени кутдим, кутдим кўп узоқ
Йўлларингга кўзларим муштоқ
Келишингдан айлабон огоҳ
Бевафо ёр нечун келмадинг?

Юрагимни қилдинг минг пора
Нечун кўнглинг бўлди қоп-қора
Топилдими севгига чора
Бевафо ёр нечун келмадинг?

Вадангга сен вафо қилмадинг
Сенга бўлган севгим билмадинг
Юрагимни ёндириб ўтда
Бевафо ёр нечун келмадинг?

Юрагингда борми ўзга ёр
У бўларми сенга вафодор?
Қора тунлар ўтдику бедор
Бевафо ёр нечун келмадинг?

Кутиб, кутиб толди кўзларим
Армон бўлиб қолди сўзларим
Пинҳон ётар дилда бўзларим
Бевафо ёр нечун келмадинг?

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →