🎵 Қўшиқ матнлари

Тоҳир Маҳкамов - Эркак

3.2К марта ўқилди
Тоҳир Маҳкамов - Эркак
Ўгил бола бўлиб туғилиш бу қисмат
Лекин эркак бўлиб яшаш қийин
Унданҳам оғири эркак бўлиб қолишдур

Бир бошга бир ўлим ҳақ ошна
Тўфонларга тик туриб яша
Ёв қонинга қилса ҳам ташна
Эркакмисан эркакдай яша

Майли ор деб қонларга ботгин
Орсиз жонни ўтларга отгин
Онасин ҳам сотади сотқин
Эркакмисан эркакдай яша

Элда гап бор ўзингни эр бил
Лек ўзгани арслон бил шер бил
Пасткашларга ялинма ер бил
Эркакмисан эркакдай яша

Нокас агар кўрмаса фода
Кўринмайди ердаюв ойда
Юрсанг юру ҳоҳлаган жойда
Эркакмисан эркакдай яша

Бойлигингда бисёр танишлар
Турар белга боғлаб қамишлар
Синсанг қочар хотин чалишлар
Эркакмисан эркакдай яша

Туриб бергача камо кўстингга
Орқадан тиғ уриб дўстингга
Дўстман дея урма кўксингга
Эркакмисан эркакдай яша

Лавзи қонун эркак кишини
Бузсанг билиб қилар ишини
Номарт сувга айтсин тушини
Эркакмисан эркакдай яша

Азам шукур қилгин аввало
Эркак қилиб яратди Ҳудо
Қилай десанг ҳаққини адо
Эркакмисан эркакдай яша

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →
Қўшиқ матнлари

Наимахон Арслонова - Алдама

13-июл, 20221К
Қўшиқ матнлари

Дониёр Бектурдиев - Гулак

13-июл, 20221.2К
Қўшиқ матнлари

Абдулло Тожиев - Мусофир

13-июл, 20221.3К