🎵 Қўшиқ матнлари

Шерзод Набиев - Жигарларим

1.4К марта ўқилди
Соғинч фақат болаликка аталганми
Дийдор эса суратларга қадалганми
Инсон фақат ишлаш учун яралганми
Келинг, бугун кўришайлик жигарларим (2х)

Таскин топиб бўлармикан телефонда
Бир дийдорга нима етсин бу замонда
Ҳар кун бўлмасада майли онда-сонда
Келинг, бугун кўришайлик, жигарларим.

Ҳар кун бўлмасада, онда-сонда,
Бир йиғилиб, кўришайлик, жигарларим.

Жигарларим, оҳ менинг жигарларим
Соғинтирганларим-эй, соғинганларим
Жигарларим, оҳ менинг жигарларим
Келинг, бугун кўришайлик, жигарларим

Ота бўлиб, ота қадрин билаябмиз
Она бўлиб – Она дардин билаябмиз
Улар каби биз ҳам бугун ғаниматмиз
Келинг, тез-тез кўришайлик, жигарларим (2х)

Таскин топиб бўлармикан телефонда
Бир дийдорга нима етсин бу замонда
Ҳар кун бўлмасада, майли онда-сонда
Келинг, бугун кўришайлик, жигарларим

Ҳар кун бўлмасада, онда-сонда,
Бир йиғилиб, кўришайлик, жигарларим

Жигарларим, оҳ менинг жигарларим
Соғинтирганларим-эй, соғинганларим
Жигарларим, оҳ менинг жигарларим
Келинг, бугун кўришайлик, жигарларим (2х)

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →
Қўшиқ матнлари

Хурматилло Аҳмедов - Бевафо ёр

13-июл, 20222К
Қўшиқ матнлари

Фарҳод Садуллаев - Мени севиб қолган

13-июл, 20221.1К
Қўшиқ матнлари

Муҳаммад (Уммон Ёшлари) - Ёна-ёна

13-июл, 20221.1К
Қўшиқ матнлари

Замин гуруҳи - Шайдоси манда

13-июл, 20221К
Қўшиқ матнлари

Диёр Ҳалил - Ўзгоним

13-июл, 20221.1К