🎵 Қўшиқ матнлари

Юсуф - Соғиндим ота

1.7К марта ўқилди
Қабрнинг тошига битилди йиллар
Онам кўз ёшидан унибди гуллар
Саловатни айтиб турибди улар
Мен эса унутдим саловатни ҳам

Тирикчилик дея тўлмаган камим
Тўлармиди дуосиз азиз падарим
Сиз йўқ энди бугун эгилар қаддим
Ўрнингиз билинги ўрнингиз ота

Соғинчларим бекор бўлмаса такрор
Эслай деганимда чалғитар рўзғор
Тунларим бўлмади ёд этиб бедор
Дуоларимдаҳам унутдим сизни

Қахшиб зорланиб ўнгсиз бу диллар
Ором билмади ожиз кўнгиллар
Ёмғирга айланиб кўзда кулгулар
Соғиндим сизни соғиндим ота

Бу бир кам дунёда йўқ эди камим
Бўлибманда энди бечора ғаниб
Хеч нени билмадим аммо билганим
Ўрнингиз билинди ўрнингиз ота

Бу саройим чироғи кўнглимнинг боғи
Волидам суянган бе миннат тоғим
Ўчмас юраклардан бу дарднинг доғи
Соғиндим сизни мен соғиндим ота

Соғиндим сизни мен соғиндим ота
Соғиндим сизни мен соғиндим ота

Изоҳлар 0

Ҳозирча изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →
Қўшиқ матнлари

Баҳодир Низомов - Ясмина

16-июл, 20222К
Қўшиқ матнлари

Паноҳиддин Йўлдошев - Усто

16-июл, 20221.8К