«Эй Одам фарзанди! Эй динор ва дирҳамнинг қуллари! Мен динор ва дирҳамни улар орқали (берган) ризқимни ейишингиз, улар орқали (берган) кийимимни кийишингиз, Менга тасбеҳ айтиб, Мени улуғлашингиз учун яратдим. Кейин сизлар Китобимни олдингизлар ва уни орқага отдингиз. Динору дирҳамларни олдингизлар ва уларни бошингизга кўтардингиз. Уйларингизни баланд этиб, Менинг уйимни пасайтирдингиз. Сизлар на яхши, на озодсиз, балки дунёнинг қулисиз. Сизларга ўхшаганларнинг жамланиши бамисоли таши суваб қўйилган қабрларга ўхшайди. Бу қабрлар ташқарисидан чиройли кўринса-да, ичи хунукдир. Сизлар ҳам ширин тилларингиз, чиройли феълларингиз билан одамларга яхши бўлиб кўринасизлар-у, (аслида) тош қалбларингиз ва расво аҳволингиз билан (улардан) узоқлашасиз.
Эй Одам фарзанди! Амалингни холис қил ва (ҳожатингни фақат) Мендан сўра. Чунки Мен сенга сўровчилар сўраганидан ҳам кўпроғини бераман».
«Эй Одам фарзанди! Мен сизларни бефойда ва беҳудага яратганим йўқ. Мен ғофил эмасман, (ҳолингиздан) хабардорман. Менинг розилигим учун ёқтирмаётган нарсан
“Эй Одам фарзанди! Махлуқларни лаънатламанг, лаънат ўзингизга қайтади. Эй Одам фарзанди! Осмон Исмларидан бири сабабли ҳавода устунсиз тик турибди. Аммо қалбла
"Эй Одам фарзанди! Ким дунё сабабли хафалик билан тонг орттирса, Аллоҳдан фақат узоқлашибди. Унга дунёда қийинчилик, охиратда фақат машаққат бўлади. Аллоҳ
Эй инсонлар! Аниқки, сизларга Парвардигорингиз томонидан қалбларга шифо бўлиб панд-насиҳат келди. Нега фақат сизга яхшилик қилган кишигагина яхшилик қила