🕌 Ислом

Тилинг билан дилинг бир бўлсин

3.4К марта ўқилди
"Эй Одам фарзанди! Тавбаси нуқсонли, орзуҳаваси узун кишилар жумласидан бўлма. Охиратни амалсиз умид қиладиганлардан бўлма. Обидларнинг гапини гапириб, мунофиқларнинг амалини қилувчилардан бўлма. Агар берса, каноат этмайдиган, бермаса, сабр килмайдиганлардан бўлма. Яхшиликка буюриб, ўзи уни қилмайдиган, ёмонликдан қайтариб, ўзи ундан қайтмайдиганлар жумласидан бўлма. Солиҳларни яхши кўриб, ўзи солиҳ бўлмайдиган, мунофиқларни ёмон кўриб, ўзи мунофик бўладиганлар жумласидан бўлма. Бажара олмайдиган нарсасини гапирувчи, буюрилмаган нарсани бажарувчи, вафодорликни талаб этиб, ўзи вафо килолмайдиган кишилар жумласидан бўлма.

Эй Одам фарзанди! Бирор янги кун йўқки, Ер сенга ўзининг тилида: "Эй Бани Одам, устимда юрасан, кейин қўйнимда ғамга кўмиласан, устимда нафсинг тусаганини ейсан, қўйнимда қуртларга ем бўласан", демаса. (Бирор кун йўқки, Ер сенга ўз тилида:) "Эй Бани Одам! Мен кўрқинч уйиман, сен сўрок қилинадиган уйман, кимсасиз уйман, зулмат уйиман, илонлару чаёнлар уйиман, бас, мени хароб килавермасдан обод этмайсанми?" демаса".

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →
Ислом

Яратилиш мазмуни

11-май, 20231.3К
Ислом

Амалингни холис қил

11-май, 20231.2К
Ислом

Тавбага шошил

11-май, 20231К