🕌 Ислом

Яратилиш мазмуни

1.3К марта ўқилди
«Эй Одам фарзанди! Сизларни аввал оз бўлиб, кейин кўпайтириш учун халқ қилмадим. Қўрқинчда Менга ҳамроҳ бўлиш учун ё ожиз бўлиб қолганимда ёрдам сўраш учун ёки манфаат ҳосил қилиш учун ёхуд зарарни даф этиш учун сизларни яратганим йўқ. Балки узоқ вақт Менга ибодат қилиб, кўп шукр келтириб, эртаю кеч Менга тасбеҳ айтишингиз учун сизларни яратдим.

Эй Одам фарзанди! Агар сизларнинг аввалгию охиргиларингиз, жинлару инсларингиз, кичиклару катталарингиз, ҳурлару қулларингиз Менга тоат қилишга жам бўлишса, мулкимдан зарра миқдорича ҳам кўпайиб қолмайди. Ким жидду жаҳд қилса, ўзи учун қилади. Аллоҳ эса бутун оламлардан беҳожат Зотдир.

Эй Одам фарзанди! Озор берганингдек сенга ҳам озор берилади. Амал қилганишта ярашаси берилади».

Қирқ ҳадиси қудсий. Имом Ғаззолий

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →
Ислом

Амалингни холис қил

11-май, 20231.2К
Ислом

Тавбага шошил

11-май, 20231К