🕌 Ислом

Дунё ғам чекишга арзимас

1.4К марта ўқилди
"Эй Одам фарзанди! Ким дунё сабабли хафалик билан тонг орттирса, Аллоҳдан фақат узоқлашибди. Унга дунёда қийинчилик, охиратда фақат машаққат бўлади. Аллоҳ таоло у кишининг қалбига ҳеч качон тугамайдиган ғам солиб кўяди. Шундай машғулогта банд қиладики, ундан асло бўшай олмайди. Камбағаллик бериб қўядики, ҳеч бойликка етиша олмайди. Орзулар бериб куядики, доимо ўша орзулар билан банд бўлиб қолади.

Эй Одам фарзанди! Ҳар куни ўзинг билмаган ҳолда умрингдан қисқартирасан. Ҳар куни ризкингни келтиришади, сен эса ҳамд айтмайсан. На озига каноат киласан, на кўпига тўясан.

Эй Одам фарзанди! Бирор кун йўқки, ҳузуримдан сенга ризқинг бориб турмаган бўлсин! Бирор кеча йўқки, фаришталар сен томондан бир бузук амални олиб келмаган бўлсин. Ризқимни еб, Менга осийлик киласан. Ҳолбуки, сен Менга дуо килиб (сўраганингда) дуоларингни ижобат этаман. Яхшилигим сенга тушгувчидир, ёмонлигинг Менга еттувчи. Бас, Мен сенга қанчалар яхши Хожаман! Сен Менга қанчалар ёмон бандасан! Сенинг кетма-кет содир этган ёмон, шармандали ишларингни ёпаман. Мен сендан ҳаë қиламан, сен эса Мендан ҳаё килмайсан. Мендан бошкасини эслайсан-у, Мени унутасан. Одамлардан қўрқасан-у, Мендан хотиржам юрасан. Одамларнинг нафратидан ҳайиқиб, Менинг ғазабимдан (гўë) омонлик топгансан".

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →
Ислом

Яратилиш мазмуни

11-май, 20231.3К
Ислом

Ҳайрат

6-май, 20231.4К
Ислом

Амалингни холис қил

11-май, 20231.2К