❤️ Севги ҳақида шерлар

Мен севаман у озор берар

1.9К марта ўқилди
Рашки келсин дейдими билмам
Ё атайин устимдан кулар
Балки севмас балки тушунмам
Мен севаман у озор берар

Дейди яна керакмас бошқа
Қарамайман минг қалам қошга
Уравериб бошгинам тошга
Мен севаман у озор берар

Ё жахлимни чиқармоқ истар
Гап сўзлари ғашимга тегар
Жанжал қилиб рашкимни қистар
Мен севаман у озор берар

Йўлларингдан ўзим чиқсам дер
Қани дейди қўлларингни бер
Борлиғимсан борим ўзинг дер
Мен севаман у озор берар

Қизлардан гап бошлаб қўяди
Кўзларимни ёшлаб қўяди
Юзларимга юзин қўяди
Мен севаман у озор берар

Ёнгинамдан кетгиси келмас
Хатто ойга етгиси келмас
Севгисини айтгиси келмас
Мен севаман у озор берар

Изоҳлар 0

Ҳозирча изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →
Севги ҳақида шерлар

Менга керакмассиз деди севгилим

18-декабр, 20231.9К
Севги ҳақида шерлар

Севаман жоним!

18-декабр, 20234.1К
Севги ҳақида шерлар

Ўшанда кетаман ҳаётингиздан

18-декабр, 20231.9К
Севги ҳақида шерлар

Личкангга бир қараб қўй!

18-декабр, 20232.5К
Севги ҳақида шерлар

Умр деганлари ўткинчи аммо

18-декабр, 20232К
Севги ҳақида шерлар

Айтчи, мени севасанми ўшанда ҳам?

18-декабр, 20234.3К