❤️ Севги ҳақида шерлар

Ўшанда кетаман ҳаётингиздан

1.9К марта ўқилди
Кетмайман!
Қоламан кулгичингизда,
Қитиғлаб қуёшни кулдириш учун!

Сиз шунда англайсиз,
Нечоғлик қийин. ишқига бахт
Тилаб яшашнинг кучин.

Кетмайман!
Кўзингиз ортида яшаб,
Кўрсатгим келади дунёларимни.

Кўрасиз,
Ҳолимга турасиз қараб,
Ва секин тинглайсиз дуоларимни.

Ҳайрат...
Ўз домига ютади сизни,
Ибодатларимда кўриб ўзингиз.

Жавобсиз...
Саволлар ила мен томон,
Жавдираб қарайди шунда кўзингиз.

Ҳа...
Ўзимдан яширган ишқим эдингиз
Ҳамоно тилим ва дилимнинг ёди.
Айтмоққа журатим етмагани кез,
Ҳаққим йўқлигида чеккан фарёдим.

Бари
Бир - бир ўтар ҳаёлларимдан,
Зор қолган эмассиз ҳозир ҳам менга.

Қўрқаман,
Йиғлоқи саволларимдан.
Сизни севмаганман ҳеч қачон денг ва

Ўшанда кетаман ҳаётингиздан!!!

Изоҳлар 0

Ҳозирча изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →
Севги ҳақида шерлар

Личкангга бир қараб қўй!

18-декабр, 20232.5К
Севги ҳақида шерлар

Севаман жоним!

18-декабр, 20234.1К
Севги ҳақида шерлар

Умр деганлари ўткинчи аммо

18-декабр, 20232К
Севги ҳақида шерлар

Мен севаман у озор берар

18-декабр, 20231.9К
Севги ҳақида шерлар

Менга керакмассиз деди севгилим

18-декабр, 20231.9К
Севги ҳақида шерлар

Севдим сени Лолагинам

18-декабр, 20232.2К