✍️ Шерлар

Юрагим

1.2К марта ўқилди
Сендан бошқа дўстим йўқ,
Хеч кимга йўқ керагим.
Мендан бўлсин кўнглинг тўқ,
Юрагима, юрагим.

Хазонрезги куздекмиз,
Қишдан қолган издекмиз,
Музлардан ҳам муздекмиз,
Юрагима, юрагим.

Ўйлаб келади ваҳмим,
Оғриқларда қолсанг жим,
Сенга келади раҳмим,
Юрагима, юрагим.

Тошга айланиб кетдинг,
На орзуларга етдинг,
Жуда қийналиб кетдинг,
Юрагима, юрагим.

Бевафо ёрни суйиб,
Ишониб кўнгил қўйиб,
Адо бўлдингку куйиб,
Юрагима, юрагим.

Биз бўлдик тортган жабр,
Иккимизга бир қабр,
Унгача сенга сабр,
Юрагима, юрагим.

Кундан кунга нурайсан,
Деворлардек қулайсан
Шундаям бахт тилайсан,
Юрагима, юрагим.

Хижрондан зор қаҳшаймиз,
Билмам қанча яшаймиз
Қара шамга ўхшаймиз,
Юрагима, юрагим.

Ўзимиз олов ёқиб,
Атрофга мунгли боқиб,
Эриймиз оқиб-оқиб
Юрагима, юрагим.

Ўлим келса дафатан,
Соғинчлар бўлсин кафан,
Қисматимиз шу экан,
Юрагима, юрагим.

Тошга айланиб кетдинг,
На орзуларга етдинг,
Жуда қийналиб кетдинг,
Юрагима, юрагим.

Изоҳлар 0

Ҳозирча изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →
Шерлар

Деганлар ҳам кетди

18-декабр, 20231.1К
Шерлар

Қандай унутаман

18-декабр, 20231.2К
Шерлар

Мен кетаман

18-декабр, 20231.3К
Шерлар

Сиздан қарзим йўқ!

18-декабр, 20231.1К