❤️ Севги ҳақида шерлар

Ўжарлигинг жонга тегди

5.7К марта ўқилди
Ўжарлигинг жонга тегди,
Нега қийнайсан мени.
Менга жуда моссану,
Қайсарлигинг бор сени.

Сўзларимга қулоқ сол,
Севаманда ростанам.
Кўзларингга термулсам,
Титраб кетар бу танам.

Кулиб қўйдингку ахир,
Гуллар берсам қўлингга.
Рад жавобин берибсан,
Онам борса уйингга.

Вой севаман десанг сен,
Ишонибман сўзингга.
Нозларингни йиғиштир,
Гўзал бўлсанг ўзингга.

Севмасанг майли гулим,
Мен кетаман узоққа.
Етар шунча кулганинг,
Илинтириб тузоққа.

Тополмайсан мендайин,
Афсус қилмасанг бўлди.
Қайда экан Қодир деб,
Бағринг юлмасанг бўлди.

Изоҳлар 0

Ҳозирча изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →
Севги ҳақида шерлар

Ҳўп жоним

18-декабр, 20235.6К
Севги ҳақида шерлар

Севаман тупроқлар остида қолиб

18-декабр, 20233.4К
Севги ҳақида шерлар

Айтчи, мени севасанми ўшанда ҳам?

18-декабр, 20234.3К
Севги ҳақида шерлар

Менга керакмассиз деди севгилим

18-декабр, 20231.9К
Севги ҳақида шерлар

Мен севаман у озор берар

18-декабр, 20231.9К
Севги ҳақида шерлар

Севаман жоним!

18-декабр, 20234.1К