💔 Айрилиқ ҳақида шерлар

Ўзлигимни ўзим ташлаб кетаман

2.5К марта ўқилди
Шу кеча ногаҳон қўрқдим севгидан,
Юрак томирларга тошди учуқлар.
Омон қолмоқ истаб хижрон жангидан,
Қалбни қалқон қилдим, санчилди ўқлар.

Ва яна англадим, ишқни шу кеча,
Мен дунёга келдим, фақат сен учун.
Бир оғриқ қийнади, субҳи тонггача,
Ахир, мени ташлаб кетишинг мумкин.

Ахир, ўйламабман вафодан нари,
Алвидо десангу кейин нетаман.
Билдим, алвидо деб сенинг сингари,
Ўзлигимни ўзим ташлаб кетаман.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →
Айрилиқ ҳақида шерлар

Нега сени унутдим?

10-июл, 20182К
Айрилиқ ҳақида шерлар

Ишонмасангиз нега Севдингиз

10-июл, 20181.6К
Айрилиқ ҳақида шерлар

Келасан ёнимга келасан

10-июл, 20182.4К
Айрилиқ ҳақида шерлар

Ўнтасини севиб

10-июл, 20185.6К
Айрилиқ ҳақида шерлар

Саволларга мас севгингни

2-август, 20181.5К
Айрилиқ ҳақида шерлар

Жоним бериб севгандим мени асло севмадинг

2-август, 20182.9К