💔 Айрилиқ ҳақида шерлар

Келасан ёнимга келасан

2.4К марта ўқилди
Жим кетдинг сўзларим тингламай,
Беқиёс мехримни англамай.
Бир лаҳза ғуруринг ўйламай-
Келасан ёнимга келасан...

Эгилиб мағрур бу бошларинг,
Бир куни қадримни биласан.
Юзларинг ювганда ёшларинг-
Келасан, ёнимга келасан...

Гулюзларинг сийпалаб ҳижрон,
Майин сочинг силайди армон.
Ишқ дардига тополмай дармон-
Келасан, ёнимга келасан...

Кўчангдан тополмай изларим,
Кўчамда шамолдек еласан.
Соғиниб ишқ тўла кўзларим-
Келасан, ёнимга келасан...

Термулиб биз юрган йўлларга,
Хазондек сарғайган гулларга.
Хар кунинг туйилиб йилларга-
Келасан, ёнимга келасан...

Сезгандай ўз қилган айбингни,
Андуҳлар эгаллаб қалбингни.
Айтолмай ҳеч кимга дардингни-
Келасан, ёнимга келасан...

Дардларинг сиғмай тор юракка,
Тиласан, бағрингни тиласан.
Фарёдинг етгудай фалакка-
Келасан, ёнимга келасан...

Айрилиқ онларин чўзолмай,
Муҳаббат қасрини бузолмай.
Жасурдан кўнглингни узолмай-
Келасан, ёнимга келасан...

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →
Айрилиқ ҳақида шерлар

Ишонмасангиз нега Севдингиз

10-июл, 20181.6К
Айрилиқ ҳақида шерлар

Нега сени унутдим?

10-июл, 20182К
Айрилиқ ҳақида шерлар

Ўнтасини севиб

10-июл, 20185.6К
Айрилиқ ҳақида шерлар

Ўзлигимни ўзим ташлаб кетаман

10-июл, 20182.5К
Айрилиқ ҳақида шерлар

Саволларга мас севгингни

2-август, 20181.5К
Айрилиқ ҳақида шерлар

Жоним бериб севгандим мени асло севмадинг

2-август, 20182.9К