✍️ Шерлар

Итоат

1 дақиқа 4.1К марта ўқилди
Итоат
Мен сафарга кетяпман ҳотин,
Руҳсатимсиз чиқма кўчага.
Ҳўп бўлади - деди аёл жим,
Ҳотиржамлик чўкди ўртага.

Икки кунча ўтиб орадан,
Тақиллади дарвоза секин.
Ким у - аёл сўради ундан
Мен отангнинг дўстиман қизим

Отанг бетоб ётибди уйда,
Шуни сенга айтгани келдим.
Аёл деди, титроқ, куйда:
Шифо берсин яҳшиям билдим

Боролмайман лекин минг афсус,
Эрим кетган олис сафарга.
Чиқма деган кўчага эссиз,
Келса бориб келамиз бирга.

Икки соат ўтмасдан яна
Тақиллади дарвоза қаттиқ
Ким у – аёл деди баралла
Укангизман – гапирди аччиқ

Отам бироз оғир ахволда,
Сизни сўраб кутяпти халак.
Падарингиз аҳир хар ҳолда,
Тош эмасдур сиздаги юрак!

Укажоним, ҳато ўйлама,
Поччанг келсин сафардан қайтиб.
Хеч қаэрга чиқма деганда,
Шифо берсин, бориб қўй айтиб.

Ука кетди, қайтиб ортига,
Опа бироз сиқилди, ёнди.
Алам қилди кетолмай бирга,
Садоқати туфайли қолди.

Икки кундан кейин дарвоза
Тақилларди, яқинроқ тушга
Аёл кўнгли ўртаниб роса
Улгурмади ким у дейишга

Опа, отам қилдилар қазо
Босмадингиз бир бора қадам
Аёл йиғлаб дерди: Эй, Ҳудо
Жаннатларга кирсинлар дадам.

Хеч нарсани ўйламай аёл,
Дарвозадан чиқмоқчи бўлди.
Шу пайт кетди эрига хаёл,
Чорам йўқ деб, эрга йиқилди.

Ука жаҳл қилди-ю, қайтди,
Тушунмасдан опани бир зум
Шундай бўлган замон у пайти
Телефонлар бўлмаган удум.

Уч кун ўтиб, сафардаги эр,
Қайтиб келди соғу-саломат.
Воқеани тинглаб эри дер:
Бормабсан-да, аттанг ўша пайт

Гапингизни эрда қолдирсам,
Гуноҳидан қўрқаман буни.
Индамасдан билганим қилсам,
Қийналаман оҳират куни.

Йиғлаганча уҳлади аёл,
Тушга кирди ўлган отаси.
Унга кулиб қўйдида ҳиёл:
Қизим, яҳши деди хаммаси.

Бир амалинг ёқиб Ҳудога,
Аллох менга мукофот берди.
Итоатгўй бўлгандинг эрга,
Жаннатиймиз ҳаммамиз энди.

Қара, жаннат рўйҳатларида:
Онанг, уканг, эринг ва ўзинг.
Қариндошлар жамдур барида,
Олдимда хам ёруғдир юзинг.

Қай холатда ўлса ҳам бари,
Жаннатларга бўлар мушарраф.
Севинтирди жон қизим мани,
Сенинг отанг эканим шараф.

Сесканди-да уйғониб бирдан,
Сўзлаб берди онага тушин.
Она деди: Бу ишин чиндан,
Таҳсинларга арзиркан қизим.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →
Шерлар

Мусибат

2-август, 20182.3К
Шерлар

Ният қилгин

2-август, 20182.5К