Кетганингдан бери
Увол бўлди бу туйғулар,
Хаётим бўлди эртаклар,
Кетганингдан бери.
Умид жонимга дармон,
Аммо соғинч ёмон,
Зафорон рангим сомон,
Кетганингдан бери.
Бир юракда иккита одам,
Турфа дунё ўзга олам,
Осмонларга тегди нолам,
Кетганингдан бери.
Боғда гулларнинг сехри,
Менга таниш армон меҳри,
Қисқа экан баҳтни кунлари,
Сен Кетганингдан бери.
Исмингни эшитсам ногоҳ,
Бўлар кўнгил эски оловгоҳ,
Балки ёр сенга бегона нигоҳ,
Мени унитганингдан бери.
Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!