Ўзгага ёр бўлибсан
Узатсалар сени севинибсан
Дилда севгинг пинхон тутиб,
Сен ўзгага ёр бўлибсан.
Менда хам бор эди умидлар,
Бедор тунлар жоним қийналар,
Бошгинанга ёпиб рўмоллар,
Сен ўзгага ёр бўлибсан...
Ақлим хайрон хур дайдидур,
Ғурурим оримга қамчудур,
Нахот энди менга бегонадур,
Сен ўзгага ёр бўлибсан...
Қишлоғингда ёр-ёр садоси,
Юрагингни борму вафоси?
Кулишларинг жоннинг жазоси,
Сен ўзгага ёр бўлибсан...
Айтма майли севаман деб,
Айтма майли ёрингман деб,
Қўйдим аҳир юрагимни эзиб,
Сен ўзгага ёр бўлибсан.
Совуб қолдим кўхна дунёдан,
Ечими йўқ мавҳум сирдан,
Айридинг-ку севгимдан ишқдан,
Сен ўзгага ёр бўлибсан...
Етар энди муҳаббат дардлари,
Вафоси йўқ ёлғон сўзлари,
Шамга ўхшаб ўчдим тунлари,
Сен ўзгага ёр бўлибсан
Мендан жуда осон кечибсан...
Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!